Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг ёзида ҳамшишасини темир бўлаги билан уриб ўлдирган эркак 17 йилда озодликдан маҳрум этилди.
СамДУ талабалари М.М., М.Р. ва Ж.Ў.га нисбатан 1-1401-1902/684-сонли жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи аёл эрининг жазманига 7 марта пичоқ уриб, жароҳат етказганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Самарқандда АҚШ ҳамда дунё киносаноати марказларидан бири бўлган Голливуд типидаги кино шаҳарчаси қурилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоятида бош архитектор Бобур Элмуродов қўлга олинди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.
Пастдарғом туманидаги “Камалак текстил инвест” МЧЖда кластер усулида етиштирилган пахта маҳсулотларидан ип калава ишлаб чиқарилади. “Асакабанк”нинг 10 млн 295 минг долларлик кредити эвазига тўлиқ ишга тушган корхонада айни пайтда 300га яқин ишчи-ходим меҳнат қиляпти.
Калтак натижасида ҳалок бўлган самарқандлик ўқитувчига куч ишлатган зўравонларнинг уч нафари аёл бўлган, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" газетаси вилоят ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан олинган хабар асосида.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган 16 нафар ногиронлиги бўлган, чин етим талабаларнинг қарийб 100 миллион сўмлик шартнома пулини тўлаб берди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" ёзмоқда.
Тергов департаменти Самарқанддаги қотиллик бўйича маълумот берди. 2019 йил 20 ноябрь куни тахминан соат 02:00ларда 28 ёшли фуқаро «Изатулло» ўзининг 30 ёшли таниши «Мақсуд» билан биргаликда Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган автобус бекати олдидан ўтиб кетаётган «Асал» исмли аёлга гап отишган.