Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиноят! Самарқанд давлат университетининг уч нафар талабаси жирканч ишга қўл уришди

Жиноят! Самарқанд давлат университетининг уч нафар талабаси жирканч ишга қўл уришди

СамДУ талабалари М.М., М.Р. ва Ж.Ў.га нисбатан 1-1401-1902/684-сонли жиноят иши қўзғатилди.

“7News.uz” нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, 1995 йил 9 апрель куни Тайлоқ туманида туғилган, СамДУ талабаси М.М., 1992 йил 1 август куни Иштихон туманида туғилган, СамДУ талабаси М.Р., 1998 йил 4 февраль куни Иштихон туманида туғилган, СамДУ талабаси Ж.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми “в” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 241-моддаси 2-қисми билан айбланмоқдалар.

М.М. ва М.Р. товламачилик, яъни жабрланувчига зўрлик ишлатиш, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш мақсадида, М.М. ва М.Р. ижарада турадиган Самарқанд шаҳар Анҳор кўчасида уйда, у ерда бир кунга вақтинчалик турган фуқаро Э.А. ва Н.М.(қиз бола) иккаласи бир хонада турган ҳолатини ўзининг уяли телефонига видео тасвирга олишган ҳамда ушбу видеони интернетда тарқатиш ва уларни шарманда қилиш билан қўрқитиб, жабрланувчи А.Э., М.Н. ва Ф.Х.нинг фуқаролик паспортларини олиб қўйишган.

Паспортларни қайтариб бериш ва видеони тарқатмаслик учун, А.Э.дан 500 АҚШ доллари талаб қилишган ва талабалар бу пулни олаётган вақтларида Самарқанд шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан қўлга олинишди.

Киритилди: 15:40 10.12.2019. Ўқилди: 10569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!