Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Маҳалла” самарқандлик 16 нафар талабанинг шартнома пулларини тўлашга кўмаклашди

“Маҳалла” самарқандлик 16 нафар талабанинг шартнома пулларини тўлашга кўмаклашди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган 16 нафар ногиронлиги бўлган, чин етим талабаларнинг қарийб 100 миллион сўмлик шартнома пулини тўлаб берди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" ёзмоқда.

- Бу талабалар вилоятимизнинг турли ҳудудларида, SОS-болалар маҳалласида улғайган ва айни пайтда Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда, - дейди Самарқанд вилояти маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Бадриддин Насриев. - Уларнинг мурожаатлари ҳамда оилавий шароити ўрганилган ҳолда тўлов шартнома пулининг 50-60 фоизи фонд томонидан тўлаб берилди. Бу ёшлар эртага яхши мутахассис бўлиб, Ватанимиз тараққиётига хизмат қилишларидан умидвормиз.

Киритилди: 12:18 28.11.2019. Ўқилди: 1720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!