Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

7 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланаётган собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шериклари устидан суд давом этмоқда

7 млрд сўмни ўзлаштиришда айбланаётган собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шериклари устидан суд давом этмоқда

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар Камолиддин Шукуров (1977 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати - тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, “Afrosiyob Story Servis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари), Бобир Элмурадов (1983 йилда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитекори лавозимида ишлайди, илгари Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган) ва Темир Халикулов (1960 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, “Дилшод Таъмир Дизайн” хусусий корхонада бош муҳандис лавозимида ишлайди, илгари “Капитал қурилиш дирекцияси” давлат корхонасининг раҳбари лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар К. Шукуров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 1-қисми, 28,205-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,209-моддаси 1-қисми;

Б. Элмурадов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми;

Т. Халикулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови давом этиб, гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда.

 

Азиз Обидов,

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати раҳбари

Киритилди: 16:21 06.12.2019. Ўқилди: 2141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!