Ушбу низомни бузган биринчи оила аниқланди деб ёзмоқда STV.
Самарқанд вилоятининг чекка қишлоқларидаги мактабларнинг биридан ўқотар қурол ўғирланади. У пайтларда ўрта мактабларда ўқувчиларга бошланғич ҳарбий таълим дарси ўтиларди. Ҳарбий таълим хонасидан ўғирланган қуроллар анча вақт топилмайди. Мен Самарқанд шаҳрининг Темирйўл тумани ИИБ жиноят қидирув хизматига ишга ўтганимдан кейин дўконларнинг бирида бўлган ўғрилик жиноятининг ана шу қурол ўғриларига алоқаси борлиги сезилиб қолди. Чунки номаълум шахслар дўкон қоровулини отиб ўлдириб, кейин ўғриликни амалга оширган эди.
Ҳозирда барча транспорт воситаларининг ҳаракати А-378 «Самарқанд—Ғузор» автомобиль йўли орқали ташкил этилган.
2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ёғаётган қор баъзи жойларда кўчкилар ва бошқа ноқулайликларга сабаб бўлаяпти.
Шифокорлар томонидан беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, касаллик тарихи очилади ва у шифохонага ётқизилган.
Мазкур кўчани таъмирлаб бўлгунга қадар уни ёпиш буйича Самарқанд шаҳар ҳокими фармойиш қабул қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситалари сотиш билан шуғулланувчи Самарқанд туманида яшовчи “З.А.”нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Самарқандда хитойлик эр-хотин сайёҳларга ёрдам бериш баҳонасида қимматбаҳо мобил телефонини ўғирлаган мактаб ўқувчиси ушланди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шу йилнинг 25 декабрь куни кундузи Иштихон туман Дўстлик маҳалласидан оқиб ўтувчи «Сайноқ» каналидан А.Муҳаммадиеванинг (1998 й.т.) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Самарқанд шаҳрида судьялар ва давлат бошқаруви органларининг ҳодимлари учун маъмурий суд ишларини юритишнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган тренинг бошланди. Мазкур тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Тренинг 26-28 декабрь кунлари давом этиб, бунда мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги маъмурий суд судьялари, ҳокимликлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишмоқда.
Самарқанд шаҳрида 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси эсган кучли шамол туфайли қатор реклама паннолари, кўргазмали воситалар ўрнатилган жойидан тушиб кетиши, йиртилиши каби ҳолатлар кузатилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матубуот хизмати.