Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Тахтақорача» довонида транспорт ҳаракати яна тўхтатилди

«Тахтақорача» довонида транспорт ҳаракати яна тўхтатилди

6 январь, душанба куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 «Олмаота—Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довонидан ўтган қисмида ҳаракат яна вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, йўлнинг 1132—1135 километрида қорнинг қалинлиги 30 сантиметрдан ошиб, қатнов қисмида музлама ҳосил бўлган, қор ёғаётгани сабабли кўриш масофаси чекланган.

Таъкидланишича, йўлнинг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида ҳам қор қалин ёғиб, музлама ҳосил бўлганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши соат 18:00 да вақтинча тўхтатилган.

Йўлнинг «Тахтақорача» довонидан ўтган қисмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлни қордан тозалаш учун иккита автогрейдер, йўлга қум сепиш учун 4 та MAN юк автомобили, Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасидан 16 нафар ишчи, вилоят ИИБ ЙҲХБдан саккиз нафар ходим ва тўртта патрул автомашинаси, вилоят ФВБдан олти нафар ходим ва иккита автотранспорт воситаси жалб қилинган.

Ҳозирда барча транспорт воситаларининг ҳаракати А-378 «Самарқанд—Ғузор» автомобиль йўли орқали ташкил этилган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш чоғида ҳушёр бўлишни сўраган.

Киритилди: 09:47 07.01.2020. Ўқилди: 1917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!