Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи довон қайта очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи довон қайта очилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довони қайта очилди. Бу ҳақда Автомобиль йўлллари қўмитаси хабар берди.

«М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30да М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида атотранспорт ҳаракати йўлга қўйилди», дейилади Автомобиль йўлллари қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ «Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имконияти кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди

Киритилди: 15:39 05.01.2020. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!