Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиги билан боғлиқ саволлар, аниқроғи ҳар хил миш-мишлар икки ҳафтадан бери тинган эмас. Одамларимиз шунчалик сенсацияга ўчми ёки амалдор саломатлиги ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлиши керакми?
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳолиси бинога кўчиб ўтганига кўп бўлмаган бўлсада, аллақачон бузила бошлаганлиги, аксарият фуқаролар қурилган уйни ўзлари қайтадан таъмирдан чиқарганликлари тўғрисида хабарлар тарқалди.
Самарқанд медицина институти талабаси танишини чув туширишига бир баҳя қолди. Жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмларига аталган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатга олинганлиги ҳақида муносабат билдирди.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.
Самарқанд шаҳрида АҚШнинг янги президенти Жо Байден номи билан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди.
Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи "перевал" ёпилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро И.С. ДХХ Самарқанд вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Ургут тумани ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходими Н.Ш. ва унинг шериги Н.И.лар Ургут тумани эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ер майдонидан 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни беришини талаб қилиб келишаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Каттақўрғон шаҳар, “Ўрикзор” МФЙ, У.Барнаев 1-берк кўчаси, 9-уйда яшаб келган, 14.11.2004 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган, Эргашева Покиза Жамшид қизи 2021 йил 10 январь куни тахминан соат 17:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йил 17-январь куни мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи боланинг қўллари ва юзига аёл кишининг ураётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Самарқанддаги МТМ мудираси Роҳатой Аҳророва «Замон» кўрсатувига берган интервьюсида видеолавҳага изоҳ берар экан, ўзини тўғри тута олмаганини ва қизиққонлик қилганини таъкидлади. У боланинг ҳақоратли сўзларни айтганини маълум қилди.