Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди (ФОТО)

Самарқандда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди (ФОТО)

Каттақўрғон шаҳар, “Ўрикзор” МФЙ, У.Барнаев 1-берк кўчаси, 9-уйда яшаб келган, 14.11.2004 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган, Эргашева Покиза Жамшид қизи  2021 йил 10 январь куни тахминан соат 17:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Самарқандда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди (ФОТО)

Алоҳида белгилари: Буйи тахминан 150-155 см атрофида, оқдан келган, ўртача гавдали, сочи қора рангда узунлиги 80-90 см атрофида, коши қора рангда, кўзи малла рангда, юзи овалсимон, тишлари табиий бутун, лаблари қалин.

Эгнида бўлган кийимлари: тўқ кўк рангли тиззасигача бўлган “Балон” номли куртка, қора рангли спорт трикоси, оч қизил рангли спорт кийими, оёқларида оқ рангли аёллар кросовкаси ва қора рангли орқага илинадиган “Виктория Секрет” ёзувли сумкаси бўлган.

Эргашева Покизани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Киритилди: 10:07 22.01.2021. Ўқилди: 8014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!