Самарқанд шаҳрида АҚШнинг янги президенти Жо Байден номи билан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.
Самарқанд шаҳрининг Туркистон кўчаси 62-уйда жойлашган Joe Biden номли МЧЖ 2021 йил 21 январь куни Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган.