АҚШ президенти Дональд Трамп 3 май куни АҚШда коронавирусдан вафот этувчилар сони ҳақидаги прогнозида кўрсатган рақамни каттароғига алмаштирган.
Агар Ғарб сиёсати фойдасига ўз авторитар режимидан воз кечмаса, Хитойнинг бошига Собиқ иттифоқнинг куни тушади. Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ана шундай огоҳлантириш билан чиқди.
Коронавируснинг тарқалиши муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга қарши чораларни кучайтириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Time ёзмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга коронавирусга қарши ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотига асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатда коронавирусга қарши кураш чоралари муҳокама қилинди, бу борада керакли чораларни кўриш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, резолюция «қонунчилик ва фактларни нотўғри тушуниш»га асосланган ва АҚШ Эронга қарши куч ишлатмайди.
Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин Қўшма Штатларнинг Ойни ўрганиш бўйича янги халқаро битим тузиш режаларини Ироқ ва Афғонистонга бостириб кириш билан таққослади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва ФҚБ АҚШ ҳукуматига февраль ойида Россиянинг 2020 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларига кутилаётган аралашуви тўғрисида огоҳлантирувчи меморандум юборди, дея хабар беради АP. Хусусан, разведка идоралари Россия вакиллари президентликка номзодларга "яширинча маслаҳат беришади", деб ишонишади. Ҳужжатда Россия ҳукумати қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган аниқ сиёсат кўрсатилмаган.
Россия Президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни "Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги" юбилей медали билан тақдирлади. Тегишли фармон фейсбукда Россиянинг республикадаги элчихонаси томонидан хабар қилинди.
Американинг кунлик "New York Times" газетаси "Россия президенти Владимир Путин режими" ҳақидаги қатор мақолалари учун Пулицер мукофотига сазовор бўлди.
Оқ уйнинг айтишича, мамлакатда ой охирига қадар коронавирусдан ўлганлар сони икки баравар кўпайиши ҳақидаги маълумотлар тўғри эмас.
1 июнга қадар АҚШда коронавирус қурбонлари сони икки баравар кўпаяди — кунига 3 минггача одам вафот этади. Бу ҳақда New York Times газетаси президент Дональд Трамп маъмуриятига таяниб хабар бермоқда.