Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "АҚШни даҳшатли кунлар кутмоқда"

A A A
Трамп: "АҚШни даҳшатли кунлар кутмоқда"

1 июнга қадар АҚШда коронавирус қурбонлари сони икки баравар кўпаяди — кунига 3 минггача одам вафот этади. Бу ҳақда New York Times газетаси президент Дональд Трамп маъмуриятига таяниб хабар бермоқда.

Прогнозлар Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг маълумотларига асосланади. Бундан ташқари, АҚШда ҳар куни 200 мингга яқин янги инфекция ҳолатлари аниқланади — ҳозирги кунда мамлакатда кунига 25 минг киши вирус юқтирмоқда.

Аввалроқ Трамп АҚШдаги коронавирус қурбонлари сони бўйича янги прогнозни берган эди. Унга кўра, мамлакатни даҳшатли кунлар кутмоқда — коронавирус билан касалланган 100 минг бемор ўлиши мумкин, бу унинг олдинги прогнозига нисбатан анча кўп. "Биз 75-80-100000 кишини йўқотамиз" деди Трамп ва буни "даҳшатли вазият" деб атади.

Киритилди: 23:10 04.05.2020. Ўқилди: 5334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда