Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Оқ уй Трампнинг гапларини инкор қилди

A A A
Оқ уй Трампнинг гапларини инкор қилди

Оқ уйнинг айтишича, мамлакатда ой охирига қадар коронавирусдан ўлганлар сони икки баравар кўпайиши ҳақидаги маълумотлар тўғри эмас.

Олдинроқ New York Times газетаси АҚШ маъмурияти 1 июнга қадар коронавирусдан нобуд бўлганлар сонининг икки баравар кўпайишини башорат қилганини ёзгани ҳақида хабар бергандик.

"Бу Оқ уйнинг ҳужжати эмас. Коронавирус ишчи гуруҳига топширилмаган, идоралараро мувофиқлаштиришдан ўтмаган. Ушбу маълумотлар ишчи гуруҳнинг бирон бир моделини ёки у таҳлил қилган маълумотларни акс эттирмайди", деди Оқ уй вакили Жадд Дир.

Бироқ Дир ҳужжатнинг ҳақиқийлигини рад этмади. Унинг таъкидлашича, Президент Дональд Трампнинг чекловларни аста-секин олиб ташлаш ҳақидаги чақириқлари соғлиқни сақлаш ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар рози бўлган илмий далилларга асосланади.

Киритилди: 23:21 04.05.2020. Ўқилди: 3813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда