Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Ким Чен Инни мукофотлади

A A A
Путин Ким Чен Инни мукофотлади

Россия Президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни "Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги" юбилей медали билан тақдирлади. Тегишли фармон фейсбукда Россиянинг республикадаги элчихонаси томонидан хабар қилинди.

Таъкидланишича, Шимолий Корея раҳбари республикада вафот этган ва кўмилган Совет фуқароларининг хотирасини абадийлаштиришга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, дафн ва ёдгорликларни сақлашга бўлган ғамхўрлиги учун мукофотланган.

Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Мацегора мукофотни 5 май куни Мансудэ Конгресс саройида республиканинг ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвонга топширди.

 

Киритилди: 13:11 05.05.2020. Ўқилди: 4433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар