АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинга коронавирусга қарши ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотига асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Хусусан, Трамп Путинга Россияга тиббий ускуналар юборишни таклиф қилди. Етакчилар пандемияга қарши курашни давом эттиришга келишиб олдилар ва эришилган натижаларни юқори баҳоладилар.
Америка раҳбари Россия ва Хитой иштирокида қурол назорати масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини қўшимча қилди. У қимматбаҳо қурол пойгасидан қочишни хоҳлаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, раҳбарлар бир-бирларини Ғалаба куни билан табриклашди.