Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда хотинини рашк қилган эркак даҳшатли қотилликка қўл урди

Жиззахда хотинини рашк қилган эркак даҳшатли қотилликка қўл урди

Эски Тошкентлик маҳалласида яшовчи фуқаро рашк сабабли даҳшатли қотилликка сабабчи бўлди.

04.04.2019 йилда соат 13:30 ларда Ш.Рашидов тумани, Эски Тошкентлик маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига бориб, ундан ўз хотинини рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган.

Ш.А. олган тан жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.

Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.

Киритилди: 12:21 06.04.2019. Ўқилди: 2596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!