Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Суд ходимларни маош бермай ишлатган МЧЖга жазо тайинлади

Суд ходимларни маош бермай ишлатган МЧЖга жазо тайинлади

Бахмал Машина трактор Парки масъулияти чекланган жамияти 8 нафар ходимига ойлик иш ҳақини ўз вақтида тўламай келади. Натижада ходимларнинг ушбу ҳолат юзасидан мурожаатлари фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, суд масъулияти чекланган жамияти ходимларининг жами 31.870.662 сўмлик ойлик иш ҳақи мажбурий тартибда ундириш тўғрисида қарор чиқаради. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор Бахмал Машина трактор Парки МЧЖга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, Магнум-8940 русумли трактор хатловга олинди ва e-ijro auksion электрон савдо майдончасига қўйилди.

Бошланғич баҳоси 162 млн. 198 минг сўм бўлган мазкур трактор сотувидан тушган маблағ Бахмал Машина трактор Парки масъулияти чекланган жамиятининг 8 нафар ходими иш ҳақига йўналтирилади.

Киритилди: 11:00 05.04.2019. Ўқилди: 2403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!