Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Бошқа жойда бундай пишмайди": Жиззах сомсасининг сири нимада? (фото)

"Бошқа жойда бундай пишмайди": Жиззах сомсасининг сири нимада? (фото)

Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятнинг ўзига хос ошхонаси бор. Қашқадарё тандири, Хоразм тухум бараги, Самарқанд нўхатшўраги билан машҳур бўлса, Жиззах ўзининг сомсаси билан танилган. Косадек катталикдаги сомсанинг ҳар бирига 150 грамм гўшт, ёғ, пиёз солинади. Бу ҳақда Зарафшон нашри ёзмоқда.

Ўн йилдан буён Жиззах сомсасини ёпаман, - дейди Жиззах туманидаги Олтинсой ошхонаси сомсапази Элдор Содиқов. - Кўпчилик сомсамизнинг ҳажмига ва гўштининг майин пишганлигига қизиқади. Гўштни бир кун зираворлар ва маъданли сув билан тузлаб қўямиз. Хамирига маргарин қўшамиз. Сомса 45 дақиқада пишади, аммо тандирда кун бўйи туриши мумкин. Уларнинг пишишида оловнинг паст-баландлиги муҳим аҳамиятга эга. Қизиғи, Жиззах сомсасини бошқа вилоятларда пишириб кўрганимда бундай чиқмаганига гувоҳ бўлганман.

Киритилди: 17:48 21.03.2019. Ўқилди: 5460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!