Сурхондарё вилоятида яшовчи 76 ёшли фуқаро А.А. аёли билан ажратишни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат этди. Суд никоҳни ажратишни рад этди, дейилади nor.uz сайтида.
Хитой Қирғизистонга 600 млн юан тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Олег Панкратов маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, унинг КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашуви учун барчаси тайёр.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга миннатдорлик билдирди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни кечқурун Хитойнинг Циндао шаҳрига етиб боради. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Циндаода журналистлар учун ташкил этилган брифингда маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Россия терма жамоаси таркибининг умумий қиймати Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳникидан ҳам арзон, деб хабар беради Lenta.ru.
Россия ҳукумати ижтимоий тармоқларни ва хизматларни ёпмоқчи эмас.
Хитой-Қирғизистон газ қувури қурилиши ишлари 2019 йилда бошланади. Бу ҳақда журналистларга Қирғизистон саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитаси раҳбари Улан Рисқулов маълум қилган.
АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп хатти-ҳаракатларини қайтараётгани тасвирланган видео жуда оммалашиб кетди, деб ёзмоқда Америка матбуоти.
Путинга бу йилги “жонли мулоқот”да бензин нархига доир саволлар ҳам бир неча бор берилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат жанговар заҳарловчи модда қўлланилишига алоқадор эмас.
Буэнос-Айресда Нидерландия қироличаси Максиманинг синглиси Инес Соррегьета ўлик ҳолда топилди.
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” ҳақида фикр билдириб, “қироллик клуби”ни “Барселона” билан солиштирди.
Хитой ҳукумати Sky Net (самовий тармоқ) аксилкоррупция дастури доирасида қочиб юрган 4 мингдан ортиқ жиноятчини мамлакатга қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Хитой Компартиясининг тартиб-интизом бўйича марказий комиссияси баёнотида хабар қилинган.
УЕФА келаси мавсумдан бошлаб Европа чемпионлар лигаси мукофот жамғармаси қай тариқа тақсимланишини эълон қилди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2 млрд. евродан кўпроқни ташкил қилади.
Камчатканинг Ковран қишлоғида айиқдан қутулиш учун қочган балиқчини дарё суви оқизиб кетди, деб хабар берди "Даракчи" нашри.
Бу аёлнинг Шайх Фаҳд Кандарийга сўзлаб берганлари.
АҚШ президенти Дональд Трамп билан 12 июнь куни Сингапурдаги саммит доирасида учрашишга ҳозирлик кўраётган КХДР раҳбари Ким Чен Ин саммитда иштирок этувчи давлат раҳбарларининг хавфсизлиги юқори даражада ташкил этилишига шубҳа билан қарамоқда.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” радикал ҳаракати билан мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи ва Ҳайит байрами муносабати билан вақтинчалик ярашув эълон қилди.
4 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи А.У.нинг уйидан бошида жароҳатлари билан аёл кишининг жасади топилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8—10 июнь кунлари Хитойда бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Бош прокуратураси билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Миллион” гуруҳининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов гуруҳдан нега чиқиб кетгани ҳақида гапирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 май куни ташриф буюрган Андижондаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш бўйича жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказдилар.
Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов маҳаллий аҳоли билан Сергели ярмаркаси аввал жойлашган ҳудуддаги ишлар ҳақида суҳбат олиб бормоқда, деб хабар берди «Kun».
5 июнь куни Бухоро вилоятининг Олот туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Қироллик клуби»ни тарк этиш бўйича қарор қилган.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта ва ўрта махсус таълим дарсликлари ва ўқув-методик мажмуаларини яратишда муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини тан олди. Бу ҳақда 6 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг янги ўқув йилига бағишланган йиғилиши якунлари бўйича пресс-релизида сўз боради.
Чет эл матбуотида Фаттоҳ Шодиевнинг қизи – Нафисанинг никоҳ тўйи кенг муҳокама қилинмоқда. Қозоғистон ва Россия нашрларининг хисоб-китобларига кўра, маросим учун бир неча миллион доллар сарфланган.