Қарорга мувофиқ Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Халқ банки» билан биргаликда камида 6 ой хизмат қилган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари орасида тадбиркорлик фаолияти учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва кредитлар бериш тартибини тушунтириш бўйича семнарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва амалий машғулотлар ўтказиш, кўрсатиб ўтилган тадбирлар якунлари бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг энг ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни расмийлаштиришга тегишли сертификатлар бериш ҳақидаги таклифларига розилик берилган.
Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда энг ўрнак кўрсатган 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
Кредит шартлари:
муддати- 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;
фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.