Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Видео: Трампнинг хатти-ҳаракатини қайтараётган Пенс

A A A
Видео: Трампнинг хатти-ҳаракатини қайтараётган Пенс

Унда Трампнинг сув бутилкасини олиб, уни столдан полга қўйиши тасвирланган. Пенс эса шундан сўнг дарҳол Трампнинг ишини қайтарди ва ўз бутилкасини ҳам полга қўйди. Бу ҳодиса 6 июнь куни, Вашингтондаги Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентликнинг қароргоҳида ўтказилган йиғилишда кузатилган.

Newsweek’нинг таъкидлашича, Пенснинг бундай тушунарсиз хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари кулгисига сабаб бўлган, ҳамда видео интернетда тезлик билан тарқалиб кетди. Фойдаланувчилардан бирининг тахминича, Трамп хонага киришдан аввал Пенсга «ҳамма нарсада унга қулоқ тутиш» ҳақида маслаҳат берган, ва, афтидан, вице-президент буни 5 баҳога уддалаган.

KUN.UZ

Киритилди: 16:17 07.06.2018. Ўқилди: 1766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар