Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

УЕФА 2018/19 мавсум учун Чемпионлар лигаси мукофот жамғармасини эълон қилди

УЕФА 2018/19 мавсум учун Чемпионлар лигаси мукофот жамғармасини эълон қилди

УЕФА келаси мавсумдан бошлаб Европа чемпионлар лигаси мукофот жамғармаси қай тариқа тақсимланишини эълон қилди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2 млрд. евродан кўпроқни ташкил қилади.

Плей-офф босқичи
Жумладан, 30 миллион евро плей-офф босқичи иштирокчилари ўртасида тақсимланади. Гуруҳ босқичи остонасига етиб келиб, аммо плей-оффдан мусобақани тарк этган жамоа 5 миллион евро олади. 

Гуруҳ босқичи
Гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳар бир жамоа 15,25 млн евро миқдорида мукофотни кафолатлаб қўяди. Бундан ташқари, клублар гуруҳ босқичида ҳар ғалаба учун 2,7 млн евро, дуранг учун 0,9 млн евро миқдорида қўшимча маблағга эга бўлишади. 

Нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал
Гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтиб, нимчорак финалга чиққан ҳар бир жамоа 9,5 миллион еврони қўлга киритади. Чорак финалга йўл олган жамоаларнинг қўшимча даромади 10,5 миллион еврони ташкил қилади. Ярим финалчилар эса яна 12 млн еврога эга бўлишади. 

Финалчилар
Чемпионлар лигасида финалгача етиб келган жамоалар ўз бюджетини 15 млн еврога бойитади. Ғолиб жамоа эса яна қўшимча 4 млн еврога эга бўлади.

Manba: stadion.uz

Киритилди: 12:29 07.06.2018. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!