Марказий банк валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган «Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида айтилади.
Ҳиндистонда бир киши тўйидан бир ҳафта ўтар-ўтмас, турмуш ўртоғим соқол қўяяпти дея ажрашмоқчи бўлиб судга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Гарольд Эбботт билан боғлиқ воқеа кўплар учун сабоқ бўлади.
Мисрлик икки йигит институтни тамомлаб магистрлик дипломини олиш учун Англияга ўқишга борадилар.
Россия Бонистлар (муомаладан чиққан пул белгилари ва боналарни ўрганувчи олимлар) иттифоқи эксперти, Қоғоз-пул моамаласи ёдгорликларини ўрганиш маркази аъзоси Роман Леонов Ўзбекистонга янги тангалар нима сабабдан кераклиги ҳақида гапирди, деб ёзади Sputnik.
Бу йилги жаҳон чемпионати анча шиддатли кечиши билан бирга қўполликларга ҳам бой бўлмоқда. Аммо буни қарангки, энг қўпол жаҳон чемпионатлари бундан анчагина “самарали” бўлган экан. Ишонмасангиз, қуйидаги фактларга эътибор беринг.
Лагосдаги Одетола кўпригида фожиали воқеа рўй берди. Кучли ёнғин натижасида 54 та машина олов ичида қолди.
Инсон хоҳ тирик бўлсин, хоҳ ўлик, уни ҳурматлаш Исломда талаб қилинган амалдир. Уни ҳурматлаш воситаларидан бири, ўлгандан кейин жисмини хорламасликдир.
Ўзбекистон мактаблари ва тиббиёт муассасаларида мутахассислар етишмовчилиги кўзга ташланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг пайшанба кунги 15-ялпи йиғилишида юқори палата раҳбари Ниғматилла Йўлдошев фикр билдирди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Одинахон Муҳаммад Юсуф Facebook’даги саҳифасида шайхнинг суратларига у кишига тегишли бўлмаган ва мос бўлмаган сўзларни ёзиб тарқатмасликни сўраб мурожаат қилди.
Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенатор Исомиддин Аброров Бош прокурор Отабек Муродовдан собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши бўйича маълумот беришини сўради. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Россиялик хонанда Алла Пугачёва ва Максим Галкиннинг оиласида учинчи фарзанд пайдо бўлди, деб ёзади «MK.ru». Гап шундаки, қўшиқчи гиёҳвандликдан азоб чекувчи қариндошининг фарзандини ўз васийлиги остига олди.
АҚШнинг Мэриленд штатида Capital Gazette нашри таҳририятида беш кишини ўлдирганликда гумонланаётган шахс уни бармоқ изларидан таниб олмасликлари учун ўзининг бармоқлари учига шикаст етказди.
Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимларига ходимларни саралаш бошлангани тўғрисида эълон қилди, дея хабар берди ХТВ SOF.UZ'га.
2018 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиққан яна 4 терма жамоа номи маълум бўлди. Улар Швеция, Мексика, Бразилия ҳамда Швейцария.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Заркент” ва “Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги баъзи салбий ҳолатларга мутасаддилар нега кўз юммоқда? Ёки “Обод қишлоқ” дастури бу ерда номигагина амалга оширилмоқдами?
26 июнь куни АҚШнинг еттита штатида бирламчи партия сайловлари бўлиб ўтди, натижалар 2018 йил ноябрда конгрессга кимлар сайланишини аниқлади.
Индонезия президенти Джоко “Джокови” Видодо Ғарбий Явадаги Депоко шаҳрида қурилажак Ислом университетинг биринчи ғиштини қўйди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қизил майдондаги футбол паркига борди.
Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси Олий суди 24 аёл билан никоҳда бўлган Уинстон Блэкморга ҳукм чиқарган.
Германиянинг Бремен шаҳрида жойлашган уйда портлаш юз берди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Саудия Арабистонинниг Al Aan TV канали бошловчиси Ширин ар-Рифаий «жуда очиқ» кўйлаги сабабли таъқибдан қочиш учун мамлакатдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Таълими суст, тарбияси оз, дунёқараши чекланган халқнинг келажаги завол, умидсиз, умуртқасиз бўлади, деди Тошкентдаги Инҳа университетида ўтказилаётган халқаро форумда чиқиши вақтида Сингапур миллий университети Ли Куан Юй номидаги давлат сиёсати мактаби тадқиқотчи-ёрдамчиси ҳамда Япониядаги Кейо университети Глобал тадқиқотлар институти тадқиқотчиси Хасан Реджабоев.
Республика ички ишлар вазирлигининг махсус отряди вакиллари яқинда 8 июнь куни 61 ёшли авторитет, ўғирлик оламида «Шуҳрат Домбрободлик» тахаллуси билан машҳур Шуҳратилла Носировни қўлга олди.
Панама терма жамоаси жаҳон чемпионати G гуруҳининг 3-турида Тунис билан ўйнади. "Мордовия Арена"да кечган ўйин Туниснинг кичик фарқдаги ғалабаси билан якунланди – 1:2.
Жаҳон чемпионати G гуруҳининг 3-турида Англия ва Бельгия терма жамоалар ўзаро куч синашди. "Калининград" стадионида кечган учрашув Бельгиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фуқароларни Tashkent City ҳудудида пайдо бўладиган янги боғ концепцияси муҳокамасига таклиф қилмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум суриялик оилага берган ёрдами ва олийжаноб хатти-ҳаракати учун божхона ходими Салим Абдулла бин Набхон ал-Бадвавийни тақдирлади ва унвонини кўтарди. Ходим Хатта назорат-ўтказиш пунктида оилага ёрдам берган. Бу ҳақда UAE Inside хабар берди.
Дунёнинг энг нуфузли таълим муассасаларидан бири — Оксфорд университетининг Ислом тадқиқотлари маркази нашрида «Оксфорд билан илмий соҳадаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда» деб номланган мақола эълон қилинди.
Хитойнинг Шанхай шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак ўрта мактаблардан бирининг ўқувчиларига ҳужум қилди, оқибатда икки нафар бола ҳалок бўлган. Воқеа 28 июнь куни маҳаллий вақт билан 11:30 да юз берган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».