Гарольд Эбботт билан боғлиқ воқеа кўплар учун сабоқ бўлади. – Биласизми, мен авваллари жуда кўп безовта бўлардим, – деган эди Гарольд Эббот, – бироқ бир куни...Ўшанда 1934 йилнинг баҳори эди. Мен Уэб-би-Ситидаги Уэст-Доуэрти кўчаси бўйлаб борар эканман, бир манзаранинг гувоҳи бўлдимки, у барча ташвишларимни бир йўла бартараф этди. Бу жараён бор-йўғи ўн сония давом этди, ана шу вақт даво-мида кейинги ўн йилда қандай яшаш кераклигини англаб етдим. Мен икки йил мобайнида Уэбб-Ситидаги баққоллик дўконида эгалик қилгандим. Ана шу пайтда жами пулларимдан маҳрум бўлибгина қолмай, қарзга ботиб қолдим, уни етти йилда узишим мумкин эди. Ўтган шанбада дўконни ёпишга мажбур бўлдим, ҳозир эса банкдан қарз олиб, Канзас-Ситига иш ахтариб бормоқчиман. Мен ғамдан адо бўлган одам каби қадам ташлар эдим. Ҳаётга ишончим ва курашга қобилиятим йўқолганди. Бирдан икки оёғидан ажралган бир одамга кўзим тушди. У унча катта бўлмаган ёғоч аравачада ўтирар, ғилдираклар ўрнига роликлар маҳкамланган эди. Бу инсон қўлларидаги ёғоч бўлаклари ёрдамида олдинга ҳаракатланарди. Мен уни кўчани кесиб ўтиб, йўлакнинг бир неча дюм баланд жойига чиқмоқчи бўлганида учратдим. У ўзининг кичик енгил аравачасини қўзғатганида, кўзларимиз беихтиёр равишда тўқнашди. У мени бахтиёр таббасум билан қаршилади. «Ассалому алайкум, сэр. Қандай ажойиб тонг-а? Шундай эмасми?» – деди қувноқ ҳолда. Унга тикилиб туриб, нақадар улкан бойликка эга эканлигимни тушундим. Менинг икки оёғим бор. Юра оламан. Ўз аҳволимга афсусланганим учун уят ҳисси мени қамраб олди. Ўз-ўзимга: «Оёғи бўлма-са ҳамки, бу одам бахтиёр, қувноқ, шод-хуррам ва ўзига ишонган экан, сўзсиз, ўшандай бўлмоғим керак, ахир менинг икки оёғим бор-ку», дедим. Бирдан қандайдир кучга тўлиб кетганимни сездим. Илгари мен банкдан қарзга фақат юз доллар олар-дим. Энди қатъият билан икки юз доллар сўрай олардим. Банк хизматчисига Канзас-Ситига жўнаш учун отланганимни, у ердан иш топиш учун ҳара-кат қилаётганимни айтмоқчи эдим. Энди ишонч билан Канзас-Ситига ишга бориб, жойлашмоқчи эканлигимни билдирдим. Заёмни олдим ва ишга жойлашдим.
Шу кунларда ювиниш хонамнинг ойнасида қуйидаги сўзлар ёпиштириб қўйилган, мен уни ҳар куни соқолимни қираётганда ўқийман: «Оёқ кийимим бўлмагани учун ғам-аламдан адо бўлаёзган эдим. Аммо бу аҳвол икки оёғи йўқ кишини учратганимга қадар давом этди».Гарольд Эбботнинг ҳаётидан сабоқ чиқаринг...
Manba: azon.uz