АҚШнинг жаҳонга машҳур Ҳарвард университети кутубхонаси ички қисмига Қуръони каримнинг «Нисо» сураси 135-ояти ёзилган лавҳ ўрнатилди. Унда адолат тушунчасига аъло даражада таъриф берилиб, шундай дейилган.
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефонда мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, яқинда давлатимиз раҳбари томонидан “Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ироқдаги оммавий тартибсизлик вақтида 14 киши ҳалок бўлди, 700 киши жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг ярмидан кўпроғини мамлакат хавфсизлик кучлари ходимлари ташкил этади.
Жанубий Корея мудофаа вазирлиги чегарада ва Шимолий Корея чегарасидаги демилитаризация ҳудудида қўриқлаш пунктларини камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Yonxap ахборот агентлиги хабар берди.
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 24 июль куни телефон орқали Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
18 июль куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида темир йўл рельсида ўтирган қулоғида қулоқчин бўлган ўсмир болани поезд уриб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ўзбек лимончилигининг асосчиси Зайниддин Фахриддинов томонидан яратилган лимонзор бир пайтлар мамлакатимиз боғдорчилигининг кўркига айланганди.
Тошкентдаги Миробод ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасидаги (Grand Mir меҳмонхонаси қаршисида) соатли минора олиб ташланади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.
ТХАЙ кўчаси бўйлаб, ҳаракатланиб кетаётган йўловчиларни ташувчи “Исузу” автобуси ағдарилиб кетиши натижасида етти йўловчи жароҳат олди.
Барселона" яримҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Don Balon.
20 июль, жума куни эрталаб АҚШнинг Хьюстон шаҳрида 46 ёшли Лиза Мари Мерка собиқ турмуш ўртоғи ва 4 та фарзанди ухлаётган пайтда уйини ёқиб юборди, деб ёзмоқда Forum Daily.
Обид Асомов ҳамда Дилноза Кубаева ҳинд киноижодкорларининг фильмида суратга тушмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзининг инстаграм’даги саҳифасида маълумот қолдирди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз тумани судида 52 нафар ўзбекистонлик йўловчининг ҳаётига зомин бўлган автобус иши бўйича дастлабки мажлис бошланди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилмоқда.
23 июль куни эрталаб Исроилдаги энг оммабоп сайёҳлик нуқталаридан бири — Йиғи девори яқинидаги ибодат майдонига қадимий тош блок ўпирилиб тушди, деб ёзади Forum Daily.
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг “Арсенал” клубидаги ҳиссаларини сотиб юборишни ўйламоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Qualcomm компанияси илк бор ўзига хос 5G антеннасини намойиш қилди. Янги қурилма QTM052, деб номланган бўлиб, у жуда ихчам ва mmWave (24 ГГц ва ундан юқори) диапазонда ишлайди.
Хоразмлик бўлган аёл ноқонуний равишда Ҳиндистонга чиқиб кетади ва мумайгина даромад олиш, фоҳишалик қилишлари учун ёш қизларни ўз ёнига таклиф қилади.
Мундиал бор-йўғи бир ойгина давом этса-да унинг таъсири тўрт йилга татийди. Мана бугун 21 жаҳон чемпионати якунланганига қарийб ўн кун бўлди. Бироқ унинг атрофидаги турли хил янгиликлар тўхтаганича йўқ.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида 22 июль куни номаълум ҳайдовчи қора рангли Lacetti русумли машинани Тошкент кўчасида жойлашган «Мастона» бозори олдида ҳайдаб кетаётиб, пиёда А.М.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳонлар бошланди.
Ҳали расмий хабар чиқмади, лекин эшитишимча, терма жамоамиз бош мураббийлигига аргентиналик мутахассис Эктор Купернинг тайинланиши тўқсон тўққиз фоиз аниқ экан.
Россиялик машҳур шарҳловчи Василий Уткин sports.ru нашрига интервью берди ва унда ФИФА рефериси Равшан Эрматовдан кечирим сўраганини айтди.
Тошкентда бир аёлдан 82 минг доллар пул олиб ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура, ДХХ Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ҳудуднинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Хитой мусулмонларидан бўлган хой элати юз йиллардан буён Линхиа провинциясида истиқомат қилиб келади. Ушбу минтақа Кичик Макка деб аталади.
Миср пойтахти Қоҳирада ҳайвонот боғларидан бирининг хўжайинлари ташрифчиларни жалб қилиш мақсадида хонаки эшакларни зебра кўринишида бўяб чиқишга қарор қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шимолий Кореянинг ракета двигателлари синовдан ўтказилган Сохэ полигонида асосий объектлар демонтаж қилина бошлади, деб ёзади «Газета.ru».
Барқарор халқаро иқтисодиёт ва нефть баҳоси ўсиб бориши кейинги йилда авиасаёҳат қиймати юқорилашига олиб келади. Авиақатновлар 2.6 фоизга, меҳмонхона харажатлари эса 3.7 фоизга ошади. Прогнозга кўра, савдо уруши оқибатлари ҳам бунга таъсир ўтказолмайди.