Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

A A A
Путин Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Путин Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефонда мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни муносабати билан табриклаган.
 
Шавкат Мирзиёев Россияда ўтган жаҳон чемпионати жуда яхши ташкиллаштирилганини таъкидлаган.
 
Россия Президентининг жорий йил кузда Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари ҳақида суҳбатлашгач, етакчилар ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашган.
 
Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 61 ёни қарши олди.

Киритилди: 15:53 24.07.2018. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар