Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг “Арсенал” клубидаги ҳиссаларини сотиб юборишни ўйламоқда. Бу ҳақда “Financial Times”
хабар берди.
Усмонов АҚШ спорт магнати Стэн Кронке ўз улушини ҳеч қачон сотмаслигини тушунгани учун шундай қилишга қарор қилган.
Усмоновга инглиз клубининг 30 фоиз акциялари тегишли. У Кронкедан ҳиссаларини сотиб олишга уринганда. Миллиардер ҳар қандай таклифни рад қилган.
Бу қарор “Арсенал” назорати учун икки миллиардер ўртасида борган курашнинг ниҳояси бўлади.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Усмонов ҳиссаси учун Кронке таклиф қилган 525 миллион фунт стерлингни рад қилганди.
Бир неча ой аввал, Алишер Усмонов Кронкенинг 67 фоиз акциясини сотиб олиш учун 1,3 миллиард доллар таклиф қилган ва рад жавоби олган.
Manba: qalampir.com