Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

КХДР Сохэ полигонида демонтаж ишларини бошлади

A A A
КХДР Сохэ полигонида демонтаж ишларини бошлади

Шимолий Кореянинг ракета двигателлари синовдан ўтказилган Сохэ полигонида асосий объектлар демонтаж қилина бошлади, деб ёзади «Газета.ru».

Жонс Хопкинс номидаги университет ҳузуридаги тадқиқот гуруҳи маърузасига таяниб Reuters маълум қилишича, элтувчи ракеталарни йиғиш учун ишлатилган бино, шунингдек, баллистик ракеталар синовини амалга ошириш учун майдонлар демонтаж қилинмоқда.

«Бу объектлар Шимолнинг қитъалараро баллистик ракеталари дастури учун технологияларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблангани учун, ушбу демонтаж ишлари Шимолий Корея томонидан ишонч ўрнатиш бўйича муҳим чоралардир», — дейилади ҳужжатда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 12:00 24.07.2018. Ўқилди: 1313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар