Туркиянинг «Гулспор» футбол клуби ёшлар таркибидаги 18 нафар футболчисини сотиб юбориб, улардан тушган 15 минг лира маблағга 10 та эчки сотиб олди.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучин агар америкалик пастор Эндрю Брансон озод этилмаса, Туркияга нисбатан янги санкциялар киритишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Блумберг.
Камчатка аҳолиси соҳил бўйида ғалати жундор мавжудотга дуч келишди, дея хабар берди Даракчи нашри.
Италияда трансфер ойнаси ёпилгунча “Рома” ўз ҳужум чизиғини кучайтириб олмоқчи.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорда сотиб юборилган бир қатор транспорт воситалари фош қилинди.
Қўрқинчли аждарҳолар сайёрамизнинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган кўп халқларларнинг эртак ва афсоналарида учрайди.
Минтақадаги тиббий муассасаларда кимёвий дори-дармонлар тугаганлиги сабабли Ғазонинг 8 минг 200 нафар онкология касалликлари билан оғриган беморлардан бири, кўкрак бези саратони учун даволанаётган 45 ёшли Асма Бахнасавининг сўнгги кимётерапия даволаши бекор қилиниб, клиникада дори йўқлиги айтилган. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.
350га яқин оммавий ахборот воситаси матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш мавзусида таҳририят мақолаларини эълон қилади. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Самарқанд шаҳридаги «Меҳробод» маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилди.
Совуқ уруш тугаганига ҳам 30 йилдан ошди, ўзаро санкцияларни ҳисобга олмаганда, албатта. Муҳими, икки буюк давлат ҳам (учунчиси Хитой бўлганини эсдан чиқармайлик) онгли равишда ядро урушини ҳеч қачон бошламаслигини таъкидлаб келади.
Жорий йилнинг 10 август куни Нукус шаҳрининг аввалги «Куйбишев» кўчасида, ҳозирги «Нео» кафесининг орқа тарафида ер ўпирилиши натижасида юк машинаси йўлга сингиб кетган. Бу ҳақида kruz.uz маълум қилди.
Жорий ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига келган ва меҳмонхона учун пулдан тежашни истаган зиёратчилар учун капсула-хоналар таклиф этилмоқда.
Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи Ғолибжон Уринбоев Фуқародан 1000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилгани аниқланиб, ҳибсга олинди.
Мусулмонлар Мисрни фатҳ этгани келишганда, Бобилиюн қўрғони олдигача бориб тўхташди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашув ўтказган эди.
Чечен сайёҳлик маршрутлари Бирлашган Араб Амирликларининг туроператорлари қизиқтириб қўйди. Мамлакатнинг бу жиҳатини ўрганиш мақсадида вакиллар Чечинистонга ташриф буюрди.
Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолат Жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир қилган, жазо муддатини ўтаётган, ўз жонига қасд қилишга уринган ёшлар, “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилиниб, енгил жазо тайинланган ҳамда Президентимиз фармони асосида афв этилган ёшлар билан якка тартибда ишлаш мақсадида Ёшлар пресс клубининг “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик: сабаб ва оқибатлари. Жиноят ҳақиқати ва адолат” мавзусидаги сессияси бўлиб ўтди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” йўлининг 996-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа бориб урилган. Натижада автомашина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ, Гулнора Каримованинг адвокати у билан учрашиш учун Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик. Адвокат Грегуар Манжа мижози билан учрашиб, Швейцария прокуратураси Каримовага тегишли 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш ҳаракатини бошлагани юзасидан шикоят аризаси топширишни муҳокама қилмоқчи эди.
АҚШ президентининг адвокати Рудольф Жулиани 2016 йилда Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви бўйича ишни олиб бораётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллерга суриштирув ишлари чўзилиб кетадиган бўлса, бунга жавоб бериши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Жулиани Американинг MSNBC телеканали эфирида айтиб ўтди.
Tashkent City ҳудудида Hilton меҳмонхонаси очилади. Бу ҳақда Tashkent City ХИМ дирекцияси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Spot.
Республикамиз божхоначилари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
21 август куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун Москва шаҳрида учта қўшимча жой ажратилди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши раисининг ўринбосари Рушан Аббосов ТАССга маълум қилди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз деҳқон бозори” Ўзбекистон тарихида илк маротаба тадбиркорлик субъектига ишончли бошқарувга берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги "Халқ сўзи"га маълум қилди.
Москва вилоятидаги Митиша шаҳрида меҳнат қилаётган ва бир неча кун давомида полиция идорасида овқат ва сувсиз ушлаб турилган 18 нафар тожик мигранти устидан суд жараёнлари уларнинг иштироксиз бўлиб ўтди. Суд уларни депортация қилиш борасида қарор қабул қилди деб ёзади Тnews.uz.
Камолхўжа Эшназаров Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил қилиш маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи Ғолибжон Уринбаев 1000 АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилишича, мазкур факт 26 июль кунидаги тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари билан кичик суҳбат ўтказди.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўрилаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаров “иши”да Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ ходими Фатҳиддин Нуритдинов “фантазия” ишлатганини тан олди.
Туркиядаги наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар террорчилик ташкилотлари билан яқин алоқа ўрнатган ва улар биргаликда ўз режаларини амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу хабар берган.