Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Tashkent City ҳудудида Hilton меҳмонхонаси очилади

A A A
Tashkent City ҳудудида Hilton меҳмонхонаси очилади

Tashkent City ҳудудида Hilton меҳмонхонаси очилади. Бу ҳақда Tashkent City ХИМ дирекцияси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Spot.

Лотлардан бири (5-рақамли) Конгресс-холл ва баландлиги 20 қаватли бўлган Hilton брендидаги беш юлдузли меҳмонхона барпо этилишини кўзда тутади. Унда 5 хил категориядаги 250 та хона бўлади. Меҳмонхона майдони — 49 минг квадрат метр.

Лот маъмурияти Hilton билан франшиза шартномасини имзолаш арафасида эканлиги маълум қилинмоқда.

Мазкур участкада қурилиш ишларини 2019 йил якунига тугатиш режалаштирилган.

Hilton — Hilton Worldwide корпорациясига қарашли бўлган меҳмонхоналар ва курортларнинг халқаро тизими.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 19:30 16.08.2018. Ўқилди: 2593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар