Ҳиндистонда бир каламушнинг белидан соя ўсимлиги ўсиб чиқди, дея хабар бермоқда "Даракчи" портали.
26 ёшли ота катта-катта харидларни амалга ошираётганда қўлга тушган. Маълум бўлишича, эркак ишсиз бўлган, устига устак, унинг қизи қаттиқ касал бўлган.
Шотландиялик бир эркак оёқ кийимининг ўлчами катта бўлганлиги туфайли йиллар давомида ишсиз юрибди, дея таъкидламоқда "Даракчи" нашри.
Таиланднинг Пхукет шаҳрида бир аёл суперелим туфайли киприкларидан айрилди, дея ёзмоқда Lenta.ru нашри.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
УЕФА Суперкубоги баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Таллинда бўлиб ўтган учрашувда «матрасчилар»нинг қўли баланд келди.
15—16 август кунлари АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакили ёрдамчиси Марк Линскотт, Савдо сиёсати ва иқтисодиёт бўйича ёрдамчи Эдвард Грессер ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчи ўринбосари Зеба Реязуддин Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Афғонистон пойтахти ғарбида амалга оширилган портлаш натижасида камида 48 киши қурбон бўлди, 67 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб Reuters хабар берди.
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Тожикистон тожик-афғон чегарасидаги «Кокул» назорат-ўтказув пунктини вақтинча ёпди. «Толибон» жангарилари 13 август куни Хатлон вилоятининг Фархор тумани билан чегарадош Ойхоним афғон уездини қўлга киритишганидан сўнг ана шундай чора кўрилди.
Россиянинг Америкадаги президентлик сайловларига аралашуви боис жодугарлар овини бошлаган давлат хизматчилари коррупция ва ноқонуний фаолиятлари туфайли ишдан бўшатилмоқда ҳамда лавозими пасайтирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
АҚШнинг Калифорния штати Эль-Дорадо округи шерифининг офиси ўз ходими ва ёш айиқ иштирокидаги ноодатий ҳодиса акс этган видеони эълон қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Турманистон пойтахтидаги сартарошхоналар эркакларнинг сочини бўяш хизматига чек қўйишди.
Ҳаж амали Аллоҳ таоло улуғлаган муқаддас маконда Унинг зикрини қоим қилиш ва яхшиликларни қўлга киритиш учун қилинади. Бу амал банданинг дунё ва охиратда саодат топишига сабаб бўлади.
Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларнинг матбуот хизматлари фаолияти ривожланмоқда. Шунга ҳаётий эҳтиёж мавжуд. “Яхши матбуот котиби – ташкилотнинг ярми” деган замонавий нақл пайдо бўлгани ҳам бежиз эмас.
Тошкент шаҳар ИИББ туман ИИО Фуқаролик ва миграция бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ИИББ сайтида маълум қилинди.
УЕФА Суперкубогидан ўрин олган “Реал” – “Атлетико” учрашувида ҳисоб очилди ҳисоб 0:1.
Бирор ишни мақсад қилар экансиз, сизни мақтовчилар қаторида танқидчингиз ҳам бўлмаса, билингки, сиз омадсиз инсонсиз.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 28 октябридан эътиборан Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишида мунтазам рейслар йўлга қўйилишини маълум қилди.
Тожикистон ҳукумати 20 августдан бошлаб SIM-карталар нархини 250 сомоний (26 АҚШ доллари) гача оширишни режалаштирмоқда. Бу айни пайтдаги нархдан 50 баробар қиммат демакдир.
2018 йил 6 июль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари айбли деб топилган Улукова Лазокатхон Саидакбаровна ва Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлига оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.
Хакерларнинг йиллик DEFCON анжуманида иштирокчилардан бири Флорида штати сайти нусхасини бузиб кирди ва овоз бериш натижаларини ўзгартирди. Минглаб катта ёшли хакерларни жамлайдиган мазкур тадбирда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 50 нафар боладан иборат гуруҳ ҳам қатнашди. Уларнинг олдига турли штатлардаги президентлик сайловлари натижалари ҳақида ОАВга маълумот берувчи 13та сайтнинг нусхасини бузиш вазифаси қўйилди.
Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига фавқулодда ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ислом давлатларида яҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамиша тўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинликда яшаб келганлар.
Фотосуратчи Инго Герлач Кениядаги Мара дарёсидан ўтмоқчи бўлган гну антилопаларининг катта гуруҳи ҳаракатларини видеога олди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
Жорий йилнинг охирги уч ойи давомида республика бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жами 650 тага яқин ташкилотларда 7000 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Аввал хабар берилганидек, Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари томонидан содир қилинган жиноятлар юзасидан муассасанинг мансабдор шахслари ва хизматчиларига доир иш юзасидан ҳукм чиқарилганлиги, шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши содир этилган жиноятлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги маълум қилинган эди.
Тасодифми ёки...? Ички ишлар тизимида ишлайдиган дўстимнинг бугунги ҳикояси:
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг давлат миқёсидаги тизими жорий этилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи Бахтиёр Шукуров оилавий жанжал сабабли акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдиргани учун 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида раҳбар ўзгарди. Туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров ишдан олинган.