Туркманистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрмоқда ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Туркияда 32 та автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий жароҳатлар олди.
Қадимда халқ табобатида организм баҳор ва куз фаслида қон олдириш (махсус ишлов берилган ҳайвон шохлари ёрдамида), хижама қилдириш, зулук қўйиш, шунингдек, турли шифобахш гиёҳлар аралаштирилган мева-сабзавотлар шарбатини ичиб, очлик билан даволаш ва сурги ичиш каби усулларда хилтлардан тозаланган.
Ички ишлар органларига Равшан деган шахс одамларга ўзини ИИББ ходими сифатида таништириб Сергели туманидан имтиёзли кредит эвазига уй олишга ёрдам беришини таклиф қилаётгани ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Hyundai автомобилсозлик компанияси автомобилнинг ҳар бир йўловчисига унга ёқадиган мусиқани тинглаш имконини берувчи аудиотизимни тақдим қилди.
Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган швециялик муслима судда ютиб чиқиб, иш берувчидан товон ундиришга муваффақ бўлди.
Осиё ўйинлари нуфузини ҳатто спортга бироз бўлса-да ҳавасманд бўлганлар ҳам жуда яхши билишади.
Филадельфияда бўлиб ўтган кимошди савдосида 5 центлик танга 4,5 миллион долларга сотилди, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.
Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган, республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни натижаларига қараганда, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 108,7 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Грузиялик Вако Марчилашвили Рубик кубиги бошқотирмасини тез йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Гиннес рекордлар китобидан жой олди.
Бизнинг миллий ва диний қадрятларимиз кўрсатмасига биноан инсон тозалик, озодалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раҳбариятида ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Бугун, 18 август куни БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У бетоб бўлиб, Швейцариядаги шифохонага боргандан кейин вафот этган.
Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот“ каналида хабар берилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 18 август куни Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайслнинг тўйига ташриф буюрди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.
Кеча, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Тижорат банкларининг Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш тартиби ҳамда меъёрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.
АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш коалицияси бўйича махсус вакили Бретт Макгеркнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ИШИД тўла мағлуб этиш учун ҳарбий операциянинг сўнгги, якунловчи босиқичга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкил этилган ҳашарда Сирдарё вилоятининг ҳам ёшу кекса фуқаролари фаол иштирок этиб, жойларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш-тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
Американинг хусусий хорижий инвестициялар корпорацияси (OPIC) Ўзбекистондаги фаолиятини қайтадан бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Сенати матбуот-хизмати.
Мьянма Бангладешни ўз ҳудудидаги қочқин роҳинжа мусулмонларини Мьянма фуқаролари деб атамасликка чақирди.
Тошкентда узумни «Россияга етказиб бераман» деб, тўрт йил аввал 350 минг доллар пул олган ва ваъдасини бажармаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
АҚШга бориш учун виза тайёрлаб бераман деб одамларнинг пулларини олиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги вақтинчалик иқтисодий қийинчиликлардан ўтишга Туркиянинг қудрати етишига ишонишини билдирди.
Бугун, 18 август куни Чингизхоннинг вафот этганига 791 йил тўлиши муносабати билан унинг Мўғулистондаги ҳайкали одамлар билан жуда гавжум.
Генуяда қутқарувчилар кўприк қулаган ҳудудда ичида қурбонлар бўлган яна бир машинани топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Калиннинг сўзларига кўра, агар нашр мантиғига риоя қилинса, айримлар учун «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг собиқ етакчиси Усама бин Лодин ҳам «қаҳрамон» бўлиши керак.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар «боши берк кўча»га кириб қолди, бу АҚШ президентидан «қатъий қарорлар»ни талаб қилади.