Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар:

1. 7-бандда:

ўн еттинчи хатбошидаги «давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш» сўзлари чиқариб ташланди;

ўн саккизинчи хатбошидаги «божхона брокерлари» сўзлари чиқариб ташланди;

2. 8-бандида:

йигирма биринчи хатбошидаги «, шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини» сўзлари чиқариб ташланди;

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан танщарида, божхона ҳудудида ишлов бериш юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатнома беради».

3. 9-банднинг ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

«божхона ва эркин омборларни, божсиз савдо дўконларини очиш, божхона ташувчилари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномалар бериш». 

Manba: kun.uz

Киритилди: 19:49 18.08.2018. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!