Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган швециялик муслима судда ютиб чиқиб, иш берувчидан товон ундиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “ББC Узбек” хабар бермоқда.

24 яшар Фараҳ Алхўжа таржимон сифатида ишга жойлашмоқчи бўлиб, суҳбатга борган. Бироқ эркак кишига қўл бермагани туфайли унинг суҳбати бекор қилинган.

Алхўжа хоним қўл бериш ўрнига қўлини кўксига қўйиб, салом берган.

Швециянинг меҳнат масалалари бўйича суди компанияни аёлни таҳқирлашда айблаб, Алхўжа хонимга ундан 4,350 доллар (деярли 34 миллион сўм атрофида) миқдоридаги товон пули ундириб берган.

Судда 24 ёшли Алхўжа хонимни ҳимоя қилган Швециянинг дискриминация масалалари бўйича омбудсман идораси суднинг қарорида “ишга жойлашувчининг манфаатлари, ўз танасига эгалик ҳуқуқи ва давлатнинг диний эркинликни сақлашдаги аҳамияти” ҳисобга олинганини маълум қилади.

Суд Алхўжа хонимнинг диний сабаблар асосида қўл бериб сўрашишдан бош тортиш ҳуқуқи Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенцияси томонидан кафолатланган эканлигини айтиб, компаниянинг ходимларидан барчага тенг муносабатда бўлишни бундай усулда талаб қилиши мусулмонлар манфаатларига зид, деган қарорга келган.

“Мен Аллоҳга ишонаман. Швецияда бундай эътиқодли одамларни учратиш қийин… ва бошқаларга зарарим тегмаётган экан, одамлар мени боримча қабул қилишлари лозим... Мен бир вақтнинг ўзида ҳам диним талаблари, ҳам мамлакатим қонун-қоидаларига бўйсуниб яшай оламан,”- дейди Алхўжа хоним ББCга берган интервьюсида.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:40 18.08.2018. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!