«Muslimaat.uz» муслималар саҳифаси Рамазон ойи кириши муносабати билан, ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча насиҳатларини ҳавола қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШни Афғонистонда янги темир йўл қурилишини қўллаб-қувватлашга чақирди, чунки бу лойиҳа Марказий Осиёнинг геостратегиясини ва геоиқтисодиётини ўзгартиришга қодир. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев айтиб ўтди, деб ёзади Sputnik.
Собиқ Бельгия гўзали, элчи ва сенатор Мария ван Дермеш мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони Карим” борасида Европа Инсон ҳуқуқлари Маҳкамасига шикоят қилмоқчи.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, унинг сайловолди штабида 2016 йилда ишлаган ФҚБ хабарчиси «Россия билан тил бириктириш» бўйича ҳеч қандай далилларни топа олмаган.
Тошкент шаҳрида ўзганинг пулини алдов йўли билан қўлга киритган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди.
Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган бўлган, Qazkom билан бирлашувдан сўнг активлари ҳажми 24 млрд долларни ташкил қиладиган Halyk Bank («Халқ банки») Тошкентда ўз филиалини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Forbes-Қозоғистон нашри хабар тарқатди.
Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Нукус кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Эргаш Козубаев ёзма мурожаат этди.
“Тўй ҳашамларда, маҳалладаги катта-кичик йиғинларда одамлар мени кўриши билан диний экстремистлар, ваҳобийлар ҳақида гаплашишар эди. Менга ишора қилиб, “Шу одамнинг ўғиллари диний экстремистик қидирувда”, дейишарди, ҳикоя қилади Қодир ота.
Ўтган дам олиш кунлари Россельхознадзорнинг Новосибирск области бўйича бошқармаси инспекторлари томонидан «Карасук» фитосанитар назорат постида умумий оғирлиги 170 тоннадан ортиқ бўлган, карантин остидаги 10та партия маҳсулот олиб қўйилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берган.
Миллионер Ричард Сент-Жон Билл Гейтсдан тортиб Опра Уинфри, Ричард Брэнсон, Жоан Роулинг каби юздан ортиқ машҳур инсонлардан интервьюлар олган.
Skype ва Viber мессенжерлари Ўзбекистонда яна ишга тушди, деб хабар қилмоқда Repost нашри, "Ўзбектелеком" бош директори Фарход Розиевга асосан.
Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган петиция 9400дан ортиқ овоз тўплади.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мамлакатимизнинг биринчи миллий атласини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи"га география фанлари номзоди Асомберди Эгамбердиев маълум қилди.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Эрон билан янги келишув тузиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Пойтахтимизда «Фасли навбаҳор» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Дастурда бир қатор элимиз суйган ва халқимиз ардоғида бўлган санъаткорлар иштирок этишди.
Бугун, 22 май куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Диана Яникееванинг бевақт ўлими ҳолати бўйча чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлиб, судланувчи Акром Элмуродов ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида келтирган шикояти асосида жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.
«Ўзбектелеком» интернет-хизматларнинг инқилобий форматини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, дея маълум қилди компания бош директори Фарҳод Рўзиев.
Жанубий Осетиялик сиёсатшунос Сослан Плиев Sputnik радиоси билан бўлган суҳбатда АҚШнинг “юмшоқ кучи” нимадан иборат эканлигига изоҳ берди.
Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари апрель ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга ошиб, квадрат метри учун 592 дан 605 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.
Меган Маркл ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Ҳаррини тўйидан кейин аламзада жияни пичоқламоқчи бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Қуйичирчиқ туманида фаолият юритувчи “Умархон Юсуф агро люкс” фермер хўжалиги раҳбари Х.Сайдуллаев пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилиб, чигит экилган 6,5 гектар ер майдонини бошқа экинлар экиш мақсадида ўзбошимчалик билан бузиб ташлагани фош бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Россия 15 йил Россияда яшаган, ҳибсдан озод этилган ва йиллаб паспорт ололмай юрган мигрантлар учун ҳам алоҳида ҳужжат беради, дея хабар бермоқда “Тренд” Россиянинг расмий сайтларига таяниб.
Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида ижтимоий тармоқларда йўл-патрул хизмати ходимининг “Нексия” русумли автомобилнинг олд капоти устида ётгани тасвирланган видео кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида айни шу воқеа билан боғлиқ кўриб чиқилди ва судланувчиларга жазо тайинланди. Хўш, аслида воқеа қандай содир бўлган эди?
16 ёшли ўсмир бола ота-онаси янги телефон олиб бермагани учун ўз уйини ёқиб юборди.
Рамазон айтишнинг ўз йўл-йўриғи, тартиб-қоидаси ҳам мавжудки, буни кўпчилик унутишгандек, назаримизда.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Россия Марказий банки жаҳон чемпионатига бағишланган пластик пуллар ишлаб чиқарди.
Испания ҳукумати Фаластинга 1,2 миллион евро молиявий ёрдам ажратмоқда, дея хабар берди мамлакат Ташқи ишлар вазири.
Хитой туғилишни чегаралаб турувчи давлат сиёсатидан воз кечмоқчи.