Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эронга янги келишув шартларини эълон қилди

A A A
АҚШ Эронга янги келишув шартларини эълон қилди

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Эрон билан янги келишув тузиш шартларини маълум қилди. Бу ҳақда “qalampir.uz” хабар берди.
Давлат Департаменти раҳбарининг айтишича, расмий Теҳрон уранни тўйинтириш ва плутоний билан ишлашни бутунлай тўхтатиши керак. Шунингдек, Эрон баллистик ракеталарни тарқатиш ва келажакда ракеталар яратишдан воз кечиши лозим. Шу билан бирга, расмий Теҳрон Яқин Шарқдаги террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши керак.
Помпео Эрон Суриядаги барча кучларини олиб чиқиб кетиши зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон расмий Теҳронни музокаралар столига олиб келиш учун жиддий молиявий босим ўтказади.
 
Аввалроқ, АҚШ Эрон билан тузилган ядро келишувидан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: 08:33 22.05.2018. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар