Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Табиий газ йўқ хонадонда қарздорлик қаердан пайдо бўлди?

A A A
Табиий газ йўқ хонадонда қарздорлик қаердан пайдо бўлди?

Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Нукус кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Эргаш Козубаев ёзма мурожаат этди. 
ЎзАда ёзилишича, аризада унинг хонадонида 3-4 йилдан бери табиий газ йўқлиги сабабли хонадон табиий газ тармоғидан ажратиб қўйилган. Аммо тармоқдан ажратмасдан олдин барча ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширган истеъмолчининг уйига 2018 йил 11 май куни тумангаз корхонаси ходимлари томонидан 257,590 сўм қарздорлиги мавжудлиги айтилган. 
Мазкур мурожаат туман жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчининг хонадонида табиий газдан ҳеч қандай қарздорилиги йўқлиги аниқланди. 

Киритилди: 23:19 22.05.2018. Ўқилди: 1743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар