Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Испания Фаластинга 1,2 миллион евро ажратди

A A A
Испания Фаластинга 1,2 миллион евро ажратди

Испания ҳукумати Фаластинга 1,2 миллион евро молиявий ёрдам ажратмоқда, дея хабар берди мамлакат Ташқи ишлар вазири.

"Мазкур молиявий кўмак тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, етишмаётган медикаментоз воситаларни қоплаш ва бир марталик тиббий буюмларни сотиб олишга сарфланади", — дея изоҳ билдирган Испания ташқи ишлар вазири.

БМТ мутасаддиси Фархан Хакнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Фаластин халқига ажратилаётган молиявий ёрдамлар миқдори 539,7 миллион долларни ташкил қилмоқда — уларнинг аксарият қисми Ғазо сектори, Ғарбий қирғоқ ва Шарқий Қуддусга йўналтирилган. Ушбу сумманинг 75 фоизини Ғазо секторига ажратиш кўзда тутилган.

 

Киритилди: 06:26 22.05.2018. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар