Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Янгиликлар

Толибонлар Тожикистон билан чегарадаги уездни эгаллаб олишди

Толибонлар Тожикистон билан чегарадаги уездни эгаллаб олишди

Афғонистон шимоли-шарқидаги Тоҳар вилоятида, Тожикистон билан чегарадош жойлашган Дашти-Кала уезди «Толибон» радикал ҳаракати назоратига ўтди. Бу ҳақда Ariana News телеканали маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Киритилди: 12:23 30.05.2018. Ўқилди: 1451 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шайхонтоҳурда 53 бош қўй гўштининг пулларини икки йилдан буён бермай келаётган фирибгар қўлга олинди

Шайхонтоҳур туманида бундан икки йил олдин қашқадарёлик фуқаронинг 53 бош қўй гўштининг пулини шу кунгача қайтариб бермай юрган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Киритилди: 12:19 30.05.2018. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистонда ташкил қилинган ижтимоий тармоқлардан бири фаолиятини тугатади

Жорий йилнинг 3 июнидан Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда маъмурият тармоқдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни бу ҳақда огоҳлантирган.

Киритилди: 12:12 30.05.2018. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жорж Сорос Brexit’нинг бекор қилиниши борасидаги референдумни қўллаб-қувватлади

Америкалик иқтисодчи Жорж Сорос Буюк Британияда Brexit натижаларини бекор қилувчи янги референдум ўтказилиши борасидаги кампанияни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда у The Times’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Киритилди: 12:10 30.05.2018. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазога зарба берди

Гувоҳларнинг маълум қилишича, Исроил ҳарбий самолётлари Ғазода мустамлакачиларга қарши курашаётган кучларга тегишли объектларни портлатган. Бу ҳақда "azon.uz" хабар тарқатди.

Киритилди: 12:09 30.05.2018. Ўқилди: 1229 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қирғизистон собиқ бош вазири коррупцияда айбланмоқда

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исаков коррупцияда айбланмоқда. Ундан шаҳарни тарк этмаслик бўйича тилхат олинган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (МХҚ) таяниб, «News.tj» хабар берди, деди "daryo.uz".

Киритилди: 12:06 30.05.2018. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ИШИДни тарғиб қилган 26 ёшли йигит узоқ муддатга қамалди

Наманганлик ёш йигит, 26 ёшли Жобирхон Хўжаев ижтимоий тармоқларда жиҳодни ва ИШИДни тарғиб қилгани, давлат тузумини террор йўли билан ўзгартириш ҳақидаги материалларни тарқатгани ҳамда террористларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиб келгани учун узоқ муддатга, 7,5 йилга қамалди.

Киритилди: 12:03 30.05.2018. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия суди Telegram шифрлаш калитларини тақдим этиш имконига эга эмаслигига ишонмади

Москва шаҳрининг Таганка суди Telegram вакиллари ФХХга шифрлаш калитларини тақдим этиш имконсиз эканига оид далилларни тақдим этмади, деган хулосага келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда, деди "kun.uz".

Киритилди: 11:57 30.05.2018. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.

AKFA жаҳон бозорига қадам босди!

AKFA компаниялар гуруҳи таркибидаги BENKAM компанияси АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга алюмин профилларини экспорт қилишни бошлади.

Киритилди: 11:54 30.05.2018. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Япония Ўзбекистонга 7 млн долларлик техника тақдим этади

Япония Ўзбекистонга умумий қиймати 800 миллион иен (7,3 миллион доллар) бўлган йўл-қурилиш техникасини беғараз асосда тақдим этади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Киритилди: 11:53 30.05.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россиянинг энг йирик университетларидан бири ўзбекистонликларни ўқишга таклиф этади

Урал Федерал университети Ўзбекистон фуқароларини ўқишга таклиф этади, деб хабар берилди "Спутник" сайтида.

Киритилди: 11:51 30.05.2018. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШнинг машҳур шифокори, ватандошимиз Жолдас Қулжоновни соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонга қайтара оладими?

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов АҚШнинг етакчи клиникаларидан бири – Сент-Луис университетининг Ортопедик жарроҳлик департаменти раҳбари, таниқли мутахассис, ватандошимиз Жолдас Қулжонов билан учрашди.

Киритилди: 11:47 30.05.2018. Ўқилди: 1631 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Қора рўйхат”даги Шимолий кореялик амалдорга АҚШга киришга рухсат берилди

Шимолий Корея Меҳнат партияси амалдори Ким Ён Чхол бугун Пекин орқали АҚШга учиб кетган. 

Киритилди: 11:41 30.05.2018. Ўқилди: 1198 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентга олиб келинган ноёб ҳайвонлар эътиборсизлик натижасида нобуд бўлди

Қоидага зид ташиш оқибатида йўқ бўлиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар халок бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматига асосланиб, "qalampir" хабар беряпти.

Киритилди: 11:37 30.05.2018. Ўқилди: 4290 марта. Фикрлар сони: 0 та.

90 ёшли ҳайдовчи аёл кутилмаганда пиёдалар ўтиш йўлагига бостириб кирди

Япониянинг Канагава вилоятида 90 ёшли аёл пиёдалар ўтиш йўлагига бостириб кириб, йўловчи пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда The Asahi Shimbun маълум қилмоқда.

Киритилди: 11:33 30.05.2018. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Мен пасткаш сиёсатчи эмасман” – Эрдўған рақибини судга берди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған асосий муҳолифат Республикачи Халқ партиясидан мамлакат президентилигига номзод бўлган Муҳаррам Инжени судга берди.

Киритилди: 11:32 30.05.2018. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкент вилоятида эркак ўз аёли ва фарзанди томонидан ўлдирилди

Оилавий жанжаллар сабаб бўлгани айтилаётган ушбу мудҳиш воқеада, фуқарони ўз аёли ва фарзанди арқон билан бўғиб ўлдирганликлари аниқланган.

Киритилди: 11:28 30.05.2018. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Меҳрибонлик уйидаги зўрланган болалар, ҳомиласи мажбурлаб туширилган қизлар: аслида нима бўлган?

2017 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйида болаларнинг зўрланиши ҳақидаги даҳшатли миш-мишлар кенг тарқалди.

Киритилди: 11:24 30.05.2018. Ўқилди: 9095 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ФХХ қамоқхонада террорчи ёллашга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлади

Перм ўлкасида икки нафар қамоққа олинган шахс террорчилар сафига одам ёллашда айбланмоқда, деб хабар қилди "Спутник" Россия ФХХ матбуот хизматига асосланиб.

Киритилди: 11:18 30.05.2018. Ўқилди: 1292 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия ҳарбийларини Бойқўнғирдан бутунлай олиб чиқиб кетиши мумкин

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамқулов Россия Бойқўнғирдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши мумкин эканини тасдиқлади. Бу ҳақда "Tengrinews.kz "хабар бермоқда, деди "kun.uz".

Киритилди: 11:14 30.05.2018. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкент шаҳар прокурори кўзи ожизлар мактаби директорини ишдан олди

Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқулов Яшнобод туманидаги кўзи ожизлар мактаб-интернатида, кўзи ожиз болаларнинг саломлатликларини тиклаши, билим олиши ва яшаши учун шаротлар яратилганини, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганди.

Киритилди: 11:12 30.05.2018. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Миллиардерларнинг даромади неча йилга етади?

Агар миллиардерлар ўз сарф-харажатлари учун кунига 1 млн доллар ишлатишганида, уларнинг сармояси неча йилга етиши мумкин?

Киритилди: 11:11 30.05.2018. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Обид Асомов: «Бизда мультфильм ўгай боладек, никоҳсиз туғилган гўдакдек бўлган!»

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Обид Асомовнинг «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонасига директор лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, у янги ишни нимадан бошлади? Шу ҳақда сўрадик.

Киритилди: 11:09 30.05.2018. Ўқилди: 2424 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бой бўлишни истайсизми?

Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди.

Киритилди: 11:04 30.05.2018. Ўқилди: 4045 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илм тасдиқлаган 9 та одатлари

Келинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонавий илм тасдиқлаган одатлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Киритилди: 10:58 30.05.2018. Ўқилди: 2477 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ганя Усмонова туғилган кунини қандай нишонлади? (фото)

Россиядаги ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова ўзининг туғилган кунини нишонлади.

Киритилди: 10:54 30.05.2018. Ўқилди: 6589 марта. Фикрлар сони: 0 та.

8 ёшида Қуръонни ёд олган Убай қори «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди (видео)

12 яшар Убай қори Яҳёев Ёшлар телеканалининг «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди. Кўрсатув бошловчиси ундан Қуръони Каримнинг 3 та турли оятларини айтиб беришини сўради. Убай қори эса барча оятларни хатосиз қироат қилиш баробарида бу оятлар Каломуллоҳнинг нечанчи пораси таркибига киришини ҳам айтиб берди.

Киритилди: 10:36 30.05.2018. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бойсунда ЙТҲ натижасида 2 нафар вояга етмаган бола нобуд бўлди

29 май куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Термиз шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Бойсун тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган А.З. бошқарувидаги “LABO” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Киритилди: 10:32 30.05.2018. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Ҳукуматнинг 2018 йил 29 майдаги қарори билан Ўзбекистонда автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди. 

Киритилди: 10:30 30.05.2018. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШ, Россия ва Иордания Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

АҚШ, Россия ва Иордания вакилларининг Суриянинг ҳарбий режим жорий этилмаган ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадидаги учрашуви Уммон давлатида бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:28 30.05.2018. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.