AKFA компаниялар гуруҳи таркибидаги BENKAM компанияси АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга алюмин профилларини экспорт қилишни бошлади.
Алюмин ва PVX профиллар ишлаб чиқариш билан оммага танилган AKFA компанияси таркибидаги BENKAM 2015 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Янги компания Ўзбекистон—Европа қўшма лойиҳасидир. Асосий мақсад – сифатли алюмин профилларни ишлаб чиқариб, Марказий Осиё, Европа ва чет эл мамалакатларига экспорт қилишдан иборат.
BENKAM – бу тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш бўлиб, бу ерда алюмин профилларни ҳар қандай мураккаб чизмалари асосида ишлаб чиқариш мумкин. Ишлаб чиқариш ўз ичига экструзиядан ташқари, профилни қадоқлаш ва бўяшни ўз ичига олади. Ҳар бир мижоз қуйидаги хизматлар билан кафолатланади:
2018 йилнинг январида ишлаб чиқариш жадаллашди – йилига 36 минг тонна профил ишлаб чиқариш кучига эга. Экспорт маҳсулотлари МДҲ, Германия, Польша, Литва, АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларга жўнатилди.
Жаҳон компаниялари Ўзбекистоннинг сифатли алюмин профиллари билан қизиқишни бошлади. Жумладан, 2016 йилда Дусселдорф Мессе (Германия) кўргазмасида BENKAM ходимлари 127 мижоз базасини жамлашди ва Европа давлатларига маҳсулот етказиб бериш учун йирик шартномалар имзолашди. 2018 йилда янада кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари ва йўлга қўйилган логистика тизими билан компания яна кўргазмада қатнашди.
«Бизнинг маҳсулот бутун дунёга Ўзбекистонда қулай нархларда жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш мавжудлигини намоён этмоқда. Бу бизнинг давлатимизга қизиқиш уйғотиши билан бирга, бизнинг олдимизга янги вазифаларни ҳам қўймоқда», — деб таъкидлади ишлаб чиқариш корхона раҳбари.
Реклама ҳуқуқи асосида!
manba: daryo.uz