Жорий йилнинг 3 июнидан Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда маъмурият тармоқдан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни бу ҳақда огоҳлантирган.
«Ассалому алайкум ҳурматли фойдаланувчи. Сизга Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиши ҳақида маълум қиламиз. Muloqot.uz ишининг тўхтатилиши 2018 йил 3 июнда амалга оширилади. Шахсий профилингиздаги керакли маълумотларни (фото, видео, ёзишмалар, контактлар рўйхати, мусиқа плейлисти ва ҳок.) олиб қўйиш бўйича тегишли чоралар кўришингизни сўраймиз. Сайт маъмурияти «Muloqot.uz» лойиҳасидаги фаол иштирокингиз учун миннатдорчилик билдиради», деб ёзилади тармоқдаги баёнотда.
Маълумот учун, Muloqot.uz ижтимоий тармоғи «Simple Networking Solutions» МЧЖ томонидан ташкил қилинганди. Сайт 2011 йилнинг 19 августида фаолиятини бошлаган.
manba: xs.uz