Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил ҳарбий самолётлари Ғазога зарба берди

A A A
Исроил ҳарбий самолётлари Ғазога зарба берди

Гувоҳларнинг маълум қилишича, Исроил ҳарбий самолётлари Ғазода мустамлакачиларга қарши курашаётган кучларга тегишли объектларни портлатган. Бу ҳақда "azon.uz" хабар тарқатди.
Фаластин давлат маъмурияти қурбонларнинг бор ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот бермади.
Ўз навбатида Ҳамас ҳаракати Ғазога Исроил томонидан ҳужум қилинганлигини тасдиқлади.
Исроил армияси Ғазога ҳужум қилганлигини ва у ерда рўй берган портлашлар шу сабабли бўлганлигини эълон қилди.
Эслатма: Исроил ҳукумати бугун тонгда Ғазодан Исроилга томон замбаракдан ўқ узилганлигини иддао қилиб, Ҳамас ва бошқа ҳаракатларни айблаган эди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазога зарбага шама қилган ҳолда  «Исроил ўзига зарар берганларга оғир жазо беради», – деб айтди.

Киритилди: 12:09 30.05.2018. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар