Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бой бўлишни истайсизми?

A A A
Бой бўлишни истайсизми?

Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Узоқ вақт психологик сўровлар ва тадқиқотлари натижасида шу нарса маълум бўлдики, инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмас экан. Унда нимага боғлиқ дейсизми? Инсоннинг психологиясига яъни қандай фикрлашига боғлиқ экан. У қуйидагича мисол келтиради.

Масалан: Агар бутун дунё аҳолиси бойлигини тортиб олиб, кейин қайтадан барчага тенг тақсимлаб берайлик. Нима бўлар экан?! Албатта, аввалги бойлар яна бой бўлади. Аввалги камбағаллар яна камбағаллашади. Бунга сабаб нима? Сабаб, бойлар каби фикрлаш инсонни бой қилади. Камбағал каби фикрлаш инсонни камбағал қилади. Камбағал ва ўртаҳол инсонлар фикрлашлари одатда бир-бирига ўхшаш бўлади. Ва бундай фикрлаш уларни камбағал бўлишига ёки ўртаҳол бўлишига сабабдир. Миллионерлар, бойлар (Манавий ва ақлий томондан бой) кишиларнинг бундай бўлишига сабаб эса уларни фикрлаши экан. Инсон ўз психологиясини яъни фикрлашини ўзгартирса, у ўз ҳаётини ҳам ўзгартиради.

1-фикрлаш: Бой инсонлар ҳар бир нарсаданинг фойда томонини кўради. Камбағал эса ҳар нарсанинг салбий томонини кўради. Бой: Кўлмакда ойни кўради, Камбағал: Кўлмакда лойни кўради.

2-фикрлаш:Бой инсонлар пулни кўпроқ топиш ва жамлашни ўйлайди. Камбағал инсонлар пулни кўпроқ сарфлашни ўйлайди.

3-фикрлаш:Бой инсонлар доим илм олишга янгиликларни билишга интилади. Камбағал инсонлар ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди.

4-фикрлаш:Бой инсонлар қилган меҳнати ва натижасига қараб даромад кўришни мақул кўради. Камбағал инсонлар ишлаган вақтига яраша пул топишни мақул кўради.

5-фикрлаш:Бой инсонлар муваффақиятли кишиларга ҳавас қилади. Камбағал инсонлар муваффақиятли кишиларга ҳасад қилади.

6-фикрлаш:Бой инсонлар бой бўлиш учун тинмай меҳнат қилади. Камбағал инсонлар эса бой бўлишни орзу қилади.

7-фикрлаш:Бой инсонлар катта нарсалар ҳақида, глобал муаммолар ҳақида ўйлайди. Камбағал инсонлар эса кичик нарсалар ёки фақат ўз уй жойи ҳақида ўйлайди.

8-фикрлаш:Бой инсонлар фақат ғалаба йўлларини излайди. Камбағал инсонлар эса ютқазмаслик йўлларини ўйлайди.

9-фикрлаш:Бой инсонлар-дўстларимга ёрдамим тегади деб ўйлайди. Камбағал инсонлар - дўстларимни менга ёрдами тегади деб фикрлайди.

10-фикрлаш:Бой инсонлар кўпроқ сотишни яхши кўради, камбағал инсонлар кўпроқ сотиб олишни яхши кўради.

11-фикрлаш:Бой инсонлар фаол меҳнат қилишни ўйлайди, камбағал инсонлар кўпроқ дам олишни ўйлайди.

12-фикрлаш:Бой инсонлар таваккал қилишни яхши кўради. Камбағал инсонлар 7 ўлчаб бир кесишни яхши кўради.

Психолог Харв Экер, айтишича: инсон бой ёки миллионер бўлиши учун фақатгина битта нарсани яни, ўз фикрлашини ўзгартирса бас!

Manba: tridantus.uz

Киритилди: 11:04 30.05.2018. Ўқилди: 4046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар