ZTE компанияси АҚШнинг савдо санкцияси бекор қилинганидан кейин аста-секин ҳаётга қайтмоқда. Тармоқларда Axon 9 ва эҳтимол, Axon 9 Pro смартфонлари дебютига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Агар ушбу хабарларнинг IFA 2018 кўргазмаси арафасида эълон қилинганини ҳисобга оладиган бўлсак, демак дебют намойиши ўзини узоқ куттирмайди. Чунки ушбу халқаро тадбир 31 августдан 5 сентябргача Берлинда бўлиб ўтади.
Manba: terbayt.uz