Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зомин тоғларига уя қурган “шартли душман” кучлари йўқ қилинди

Зомин тоғларига уя қурган “шартли душман” кучлари йўқ қилинди

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизони қўриқлов бўлинмаси томонидан жанговар тайёргарлик машқларида шартли террорчилар йўқ қилинди.

Дастлаб олинган маълумотларга асосан, Зомин тоғларидаги ташландиқ бинода ноқонуний қуролланган кимсалар яширинган ҳақидаги хабар ўрганилди.

“Йиғин” сигнали асосида бўлинма шахсий таркиби жанговар вазифани бажаришга шай бўлгач, уч гуруҳга бўлиниб, параллел равишда ҳаракат қилишга келишиб олинди. Об-ҳавонинг ноқулайлиги ҳарбийларнинг руҳиятига ва жанговар қобилиятига заррача таъсир қилмади.

Кўзда тутилган нуқтага етиб келингач, бино чор тарафдан қуршаб олинди ва дастлаб ноқонуний қуролланган тўдага қуролларни топшириб, таслим бўлиш ҳақида огоҳлантириш берилди. Аммо бу бесамар кетди.

Шундан сўнг лейтенант Сунатилло Рашидов ташаббусни ўз қўлига олиб, бинони ишғол қилишга киришди. Қисман ҳарбий тайёргарликка эга бўлган шартли душман қаттиқ қаршилик кўрсатди. Ҳамжиҳатликдаги куч ва командирлар томонидан ностандарт вазиятга мос равишда қарорлар қабул қилиниши қисқа вақтда ўз самарасини берди.

Жангарилар қўлга олинди ва тўлиқ зарарсизлантирилди.

– Жанговар тайёргарлик машқи реал жанг вазиятига мос равишда ўтказилди, – дейди майор Рашид Илҳомов. – Ушбу машғулотдаги ҳар бир ҳаракат таҳлил қилинади. Камчиликлар бартараф этилиб, ютуқлар эътироф этилади.

Киритилди: 16:46 13.04.2020. Ўқилди: 9686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!