Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саддам Нетаньяху билан махфий учрашгани айтилмоқда

Саддам Нетаньяху билан махфий учрашгани айтилмоқда

Ливия шарқидаги кучлар қўмондони ўринбосари Саддам Ҳафтар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Абу-Дабида махфий учрашув ўтказган. Бу ҳақда Италиянинг Il Foglio газетаси иддао қилмоқда.

Нашр маълумотига кўра, авиарейсларни кузатиш маълумотлари Ҳафтар фойдаланадиган самолёт Нетаньяху етиб келганидан тахминан 20 дақиқа ўтиб Абу-Дабига қўнганини кўрсатган.

Аввал Ҳафтар оиласига яқин бўлган ливиялик манба ҳам улар ўртасида учрашув ҳақиқатан бўлиб ўтганини таъкидлаган.

Ҳозирча Исроил, Ливия ёки БАА томонидан мазкур учрашув ўтказилгани ҳақида расмий тасдиқ берилмаган.

Киритилди: 15:29 29.09.2026. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!