Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов Zo rTV канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Яъни каналнинг шоу кўрсатувларидан бирида бошловчи кичкина 4-5 яшар қиз, болага Агар қиз йигитни яхши кўрса қандай қилиб билдиради , деб савол беради. Кичкина бола саволга жавоб беролмайди, жажжи қиз эса қизларга хос ноз билан , дейди уялиб. Бошловчи Учрашувга қиз таклиф қиладими ёки..? Ресторанга борса, пулниким тўлайди , қабилидаги саволлар билан ҳам юзланади. Бундай саволларни кутмаган кичкинтойлар нима дейишини билмай қолади.
Журналист Даўлетмурат Тажимуратов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияга ушбу тижорий канални судга бериш тугул, фаолиятини тугатиш керак , деб ёзади. Мазкур ариза тегишли тартибда ўрганилиб, Zo r TV канали журналистдан кечирим сўрайди ва ушбу дастур эфирга узатилмаслигини маълум қилади.
Manba: kar24.uz