Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Зиёлилар боғи»ни ташкил этишда бўлажак шифокорлар иштирок этди

«Зиёлилар боғи»ни ташкил этишда бўлажак шифокорлар иштирок этди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Умумреспублика марафонига старт берилди.

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим вазифаларидан бири инсон ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдан иборат бўлиб, давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш белгилаб қўйилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Зиёлилар боғи»ни ташкил этиш учун ўтказилган умумреспублика марафонида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фан-таълим ва инновациялар вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ҳамда филиал жамоаси фаол иштирок этишди.

Шунингдек, дарахт экиш марафони бўйича марказий студияга Тошкент тиббиёт академияси масъуллари уланган ҳолда тадбирда онлайн иштирок этишди ҳамда белгиланган ҳудудга мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Киритилди: 01:41 10.11.2024. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!