Биринчи хоним Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий “Инсон учун” фестивалига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари билан танишди.
Фестиваль ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирди.