Ҳиндистон армияси Покистон билан зиддиятнинг кучайиши фонида захирадаги ҳарбийлар сафарбар этилишини эълон қилди.
Press Trust of India'нинг хабар беришича, ҳукумат армия бош қўмондонига барча зобит ва хизматга чақирилувчиларни мудофаа муассасаларини қўриқлаш ёки мунтазам қўшинларга ёрдам бериш мақсадида сафарбар қилиш ваколатини берган.